UZ

Сўнгги янгиликлар

13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  0 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  0 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  11 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  17 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  58 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  55 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  15 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида Янгиликлар

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида

Хабарингиз бор, кеча сайтимизнинг ютуб саҳифасида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан жонли эфирда интервью бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида биз бир қатор саволлар, хусусан футболчиларнинг шартномаларида учраётган муаммолар ҳақида ҳам сўрадик. Дейлик 2020 йил Тошкентнинг "Бунёдкор" клубидан Москванинг "Локомотив" жамоасига йўл олган Жасур Жалолиддиновнинг шартномасида тушунарсиз бандлар киритилган. Мана шу жараёнга Камолиддин Мурзоев атрофлича жавоб бериб ўтди. 

"Жасур ҳам бизга мурожаат билан чиққан. Агенти билан тузган агентлик шартномасини жуда қўпол бандларини ва у агентлик билан шартномасини бекор қила олмаётгани ҳақида мурожаат қилди. Ушбу масалани ижобий ҳал қилдик. Унинг шартномасида агар Жасур бошқа жамоага ёки бошқа агентликка кетадиган бўлса, 1 миллион доллар миқдорида агентга товон пули тўлаши кўрсатилганди. FIFPro ташкилотидаги тажрибали юристларимиз билан маслахатлашдик. Жасурга давралар оралиғида "Андижон"га келиб қўшилишига кўмаклашдик. Агар футболчилар шартномалар тузишдан олдин бизга юзланишса уларда анча енгиллик бўлади. Агар бизнинг аъзоимиз бўлишса бир йил давомида 24 соат хизматидамиз. Жасурни иши амалда яхши тугади. Агентлар шартномага аралаша олишмади. 

Кетиш жараёнида ФИФА регламентининг бузилиши ва учинчи шахсларнинг аралашуви билан Жасур "Бунёдкор"ни тарк этган. Бунинг ичидан ўрганиш учун алоҳида бир ташкилот ўрганиши керак. Ваколатимиз доирасига кирмайди. Футболчини олиб кетаётганда клубдагилар ва клубдан ташқаридаги инсонлар шартномани бекор қилишга ундашган. Амалда шартномаси бор футболчи бекор қилган ҳолда четга чиқиб кетди",- дейди Камолиддин Мурзоев. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика