UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  9 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  17 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  2 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида Янгиликлар

"Клубдаги ва клубдан ташқаридагилар шартномани бекор қилишга ундашган" - Камолиддин Мурзоев Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив"га ўтиши ва агентлар ҳақида

Хабарингиз бор, кеча сайтимизнинг ютуб саҳифасида Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев билан жонли эфирда интервью бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида биз бир қатор саволлар, хусусан футболчиларнинг шартномаларида учраётган муаммолар ҳақида ҳам сўрадик. Дейлик 2020 йил Тошкентнинг "Бунёдкор" клубидан Москванинг "Локомотив" жамоасига йўл олган Жасур Жалолиддиновнинг шартномасида тушунарсиз бандлар киритилган. Мана шу жараёнга Камолиддин Мурзоев атрофлича жавоб бериб ўтди. 

"Жасур ҳам бизга мурожаат билан чиққан. Агенти билан тузган агентлик шартномасини жуда қўпол бандларини ва у агентлик билан шартномасини бекор қила олмаётгани ҳақида мурожаат қилди. Ушбу масалани ижобий ҳал қилдик. Унинг шартномасида агар Жасур бошқа жамоага ёки бошқа агентликка кетадиган бўлса, 1 миллион доллар миқдорида агентга товон пули тўлаши кўрсатилганди. FIFPro ташкилотидаги тажрибали юристларимиз билан маслахатлашдик. Жасурга давралар оралиғида "Андижон"га келиб қўшилишига кўмаклашдик. Агар футболчилар шартномалар тузишдан олдин бизга юзланишса уларда анча енгиллик бўлади. Агар бизнинг аъзоимиз бўлишса бир йил давомида 24 соат хизматидамиз. Жасурни иши амалда яхши тугади. Агентлар шартномага аралаша олишмади. 

Кетиш жараёнида ФИФА регламентининг бузилиши ва учинчи шахсларнинг аралашуви билан Жасур "Бунёдкор"ни тарк этган. Бунинг ичидан ўрганиш учун алоҳида бир ташкилот ўрганиши керак. Ваколатимиз доирасига кирмайди. Футболчини олиб кетаётганда клубдагилар ва клубдан ташқаридаги инсонлар шартномани бекор қилишга ундашган. Амалда шартномаси бор футболчи бекор қилган ҳолда четга чиқиб кетди",- дейди Камолиддин Мурзоев. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика