Клозе Ирландия ва Швецияга қарши ўйнай олмайди

Narzulla Saydullayev
26 сен 2013, 18:50
"Лацио" ва Германия ҳужумчиси Мирослав Клозе ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Ирландия ва Швецияга қарши ўйинларда ўз миллий терма жамоасига ёрдам бера олмайди.
Футболчи жароҳатидан тузалиши учун олдин тахмин қилинганидан кўпроқ вақт кетади, деб хабар бермоқда немис ОАВ.

Бундан ташқари, Клозе "Лацио"нинг "Сассуоло" ва "Фиорентина"га қарши Италия А сериясидаги ўйинларида, шунингдек Европа лигаси доирасидаги "Трабзонспор"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com