UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  2 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  1 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  12 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  8 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  14 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  12 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  4 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  19 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  9

Клопп яна бир бор тақвимдан нолиди Янгиликлар

Клопп яна бир бор тақвимдан нолиди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ўйинлар тақвимининг зичлигидан нолиди.

"Бу бизнесдаги энг муаммоли жиҳатлардан бири - унга қизиқувчи томонлар жуда кўп. Англияда Премьер-лига, футбол лигалари ва Англия футбол ассоциацияси. Германияда Бундеслига ва Немис футбол иттифоқи. Халқаро миқёсда эса ФИФА, континентал федерациялар, худди УЕФА каби. ЕЧЛда эса ҳаммаси жойида. Барча ўзи ёққан ишни қилади, бироқ футболчилар ҳақида ўйламайди. ҲЕЧ КИМ!

Бунинг ўрнига янги-янги турнирларни ўйлаб топишади. Энди биз бошқа термаларнинг ҳам қатнашиши учун ЖЧ форматини кенгайтиряпмиз. Биз кўпроқ термаларнинг қатнашиши учун Евро форматини кенгайтиряпмиз.

Исталган спортда спортчининг ҳолатини ушлаш учун машғулотлар талаб қилинади. Биз эса фақатгина ўйнаймиз. Тушунаман, бу тарихга биринчи бор дуч келаётганим йўқ. Аммо бизда ҳозир машғулотга вақт топилмаяпти, чунки фақат ўйнаяпмиз. Балки менда дам олиш учун вақт бордир, бироқ футболчиларда бундай имконият йўқ. Шу сабабли балки, нималарнидир ўзгартириш керакдир", - деди Клопп.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика