UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  0 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  9 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  9 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

Клопп яна бир бор тақвимдан нолиди Янгиликлар

Клопп яна бир бор тақвимдан нолиди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ўйинлар тақвимининг зичлигидан нолиди.

"Бу бизнесдаги энг муаммоли жиҳатлардан бири - унга қизиқувчи томонлар жуда кўп. Англияда Премьер-лига, футбол лигалари ва Англия футбол ассоциацияси. Германияда Бундеслига ва Немис футбол иттифоқи. Халқаро миқёсда эса ФИФА, континентал федерациялар, худди УЕФА каби. ЕЧЛда эса ҳаммаси жойида. Барча ўзи ёққан ишни қилади, бироқ футболчилар ҳақида ўйламайди. ҲЕЧ КИМ!

Бунинг ўрнига янги-янги турнирларни ўйлаб топишади. Энди биз бошқа термаларнинг ҳам қатнашиши учун ЖЧ форматини кенгайтиряпмиз. Биз кўпроқ термаларнинг қатнашиши учун Евро форматини кенгайтиряпмиз.

Исталган спортда спортчининг ҳолатини ушлаш учун машғулотлар талаб қилинади. Биз эса фақатгина ўйнаймиз. Тушунаман, бу тарихга биринчи бор дуч келаётганим йўқ. Аммо бизда ҳозир машғулотга вақт топилмаяпти, чунки фақат ўйнаяпмиз. Балки менда дам олиш учун вақт бордир, бироқ футболчиларда бундай имконият йўқ. Шу сабабли балки, нималарнидир ўзгартириш керакдир", - деди Клопп.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика