UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  6 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  41 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  430 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2

Клопп Ван Дейк ва Гомеснинг қачон сафга қайтишини айтди Янгиликлар

Клопп Ван Дейк ва Гомеснинг қачон сафга қайтишини айтди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, ҳимоячи Виргил ван Дейк пайшанба куни "Герта"га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши мумкин.

"Умид қиламанки, гарчи ишончим комил бўлмаса ҳам, Виргил бир неча дақиқа ўйнаши мумкин. У машғулотларда жуда яхши кўринди ва эҳтимол майдонга туширармиз. Лекин у билан суҳбатлашиб, ҳамма нарсани аниқлаб олишим керак. Ван Дейк тайёрга ўхшади, шунинг учун унинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Агар бўлажак учрашувларни тикланиш жараёнининг бир қисми деб ҳисобласак, демак, буларнинг барчаси мантиқан тўғри.

Жо Гомес ҳам сафга қайтишга яқин. Улар ким тез қайтарга рақобатлашмайдилар, аммо Жо олдинроқ қўшилса керак. Агар Виргил бўлажак ўйинда 20 дақиқа ўйнаса, эҳтимол кейинги учрашувда Жо майдонга тушиши мумкин. Барчасини ўйлаб кўрамиз. Иккаласи ҳам машғулотларда ўзини яхши ҳис қилмоқда", — дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Ван Дейк ўтган йилнинг октябрь ойида "Эвертон"га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олганди ва шу вақтдан бери майдонга тушмади. Гомес ҳам жароҳати сабабли ноябрь ойидан бери ўйнамаяпти.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика