

"Айни пайт менда жароҳатларган футболчиларга тааллуқли янги маълумотлар йўқ, кутишимиз керак. Бундай зич тақвимда ҳар дақиқанинг қадри баланд. Кўрамиз, 5 соатдан кейин нима бўларкин, ким машғулотларда иштирок эта олади.
Жуда ҳам умид қиламанки, Салаҳ, Робертсон ва Альберто (Морено) сафга қайтишга улгуришади. Лекин, уларга ҳали вақт керак. Кеча Бен Вудберн катта танаффусдан кейин қайтди, бу биз учун яхши хабар", - дея Клоппнинг сўзларини келтирди клуб расмий сайти.

Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўртасидаги жавоб ўйини сешанба куни бўлиб ўтади. "Энфилд"да ўтган биринчи беллашув "Ливерпуль"нинг йирик ғалаба (3:0)си билан тугаган эди.



