Клопп Роналду билан ишлашни истамади

Aslanov Jasurbek
20 май 2019, 13:02
"Ювентус" раҳбарияти "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп билан музокаралар ўтказди.

Маълумотларга кўра, музокаралар давомида немис мутахассиси Италия клубини бошқариш таклифини рад этди. "Ливерпуль" устозининг "қизиллар" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсум у Англия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус"нинг амалдаги бош мураббийи Массимилиано Аллегри жорий мавсум охирида клубни тарк этади. Туринликлар янги мураббий изламоқда.

Роналду "Ювентус"да Контени кўрмоқчи эмас

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/tancredipalmeri