Клопп Неймар ҳақида: “У ақлли футбол ўйнайди”
18 сен 2018 00:25
Янгиликлар
Клопп Неймар ҳақида: “У ақлли футбол ўйнайди”
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ 1-турида ПСЖга қарши баҳс олдидан парижликлар ҳужумчиси Неймар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
Бразилиялик футболчини кўпинчи симуляция ишлатганда айблашади.
“Мен ЖЧда Бразилия термасининг бир нечта учрашувларини кузатдим ва кўпчилик Неймарнинг ҳаракатларини муҳокама қилаётганидан хабарим бор. Мен футболчи томонидан унга нисбатан қилинаётган ҳаракатларга нисбатан нормал муносабат билдираётганини кўрдим. Чунки уни доим тўхтатиб қолишга интилишди. У ўзини ҳимоя қилиши лозим, мен буни тушунаман.
Агар Неймарнинг рақиби сариқ карточка “ишлаб” олса, у қизил олишга ҳам яқин туради. Бу жудаям ақлли ҳаракат”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport.
“Ливерпул”- ПСЖ учрашуви 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар