

“Манчестер Юнайтед”? Улар мен билан бир йил олдин (“Ливерпул”га келишидан бир йил аввал) қизиқишганди, аммо мен унда ҳаммасини уддалай олишимга кўзим етмади. МЮни ўз клубим сифатида тасаввур қилолмадим. Бундан ташқари, бир нечта жамоа менинг хизматларим билан қизиққанди. Аммо мен танаффус олишни истадим. “Ливерпул”дан қўнғироқ қилишганида менда рад қилиш учун ҳеч қандай имконият йўқлигини ҳатто хотиним ҳам тушуниб етганди”, — дейди Клопп.



