Клопп: "МЮ "Сити"га бас кела олмаслиги барчага тушунарли эди"

Mirjalol Normatov
25 апр 2019, 23:10
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Манчестер дербиси ҳақида фикр билдирди.

"Натижа шундай бўлишини билгандим. "Юнайтед" қўлидан келганини биринчи бўлимдагина қила олди. Ҳа, улар бир-икки вазиятда омади келмади. Аммо тушунарли эдики, жамоанинг 95 дақиқа давомида "Сити"га кучи етмасди.

Натижа мени ҳайратлантирмади. Ўйинни хотиржам томоша қилдим. Ниҳоят, ўйин ҳам якунланди. Ойлаб вақт давомида рақибнинг бир захира ўйини бор эди. Энди барчаси аён - биз "Сити"дан бир очко ортдамиз. Барчаси сўнгги турда маълум бўлади", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›