UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  5 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  33 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик" Янгиликлар

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" футболчиси Родрининг майдондан четлатилиши керак бўлган вазиятни ўйиндаги асосий ҳолат эмас деб атади.

Учрашувнинг 33-дақиқасида футболчи огоҳлантирилганди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, у Коди Гакпога ишлатилган фоли учун иккинчи сариқ карточкасини олиши ҳам мумкин бўлганди.

"Ушбу вазиятни етарли даражада кўра олмадим. У иккинчи сариқ карточкасини олиши мумкинмиди? Ҳа. Аммо бугунги "Сити"ни биз бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик", - деди Клопп.

Шунингдек, мутахассис учрашувдан кейин йигитларига эътирозлар йўқлигини айтди.

"Эртага ўйинни тахлил қиламиз. Йигитларга ҳеч қандай гапим йўқлигини айтдим. Барча ўз айбини тушуниб олиши керак. Бугун эса ҳеч қандай гапнинг ўзи йўқ.

Бугун ёмон, эртага зўр ўйин кўрсатишимиз мумкин. Бизга барқарорлик керак. Агарда ўйин яхши чиқса, ўзингни зўр ҳис қиласан. Ўйин яхши бўлмаса, АПЛда ўзингни  100 фоиз ишончли ҳис қила олмайсан. Ҳозир бизда шундай бўлмоқда", - деди "Ливерпуль" устози.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика