

"Трансферлар ойнасида қанчалик фаол ёки пассив бўлсак ҳам, натижаларда буни баҳона қилмаймиз. Олдингидек ишлайверамиз: пул бўлса ишлатамиз, бўлмаса аксинча. Бироқ ҳозирги ҳолатимизда трансферлар ойнасида фаол бўла олмаймиз.
Жамоамдан мамнунман. Таркибни кучайтириш мумкинми? Ҳа, исталган таркибни кучайтириш мумкин. Аммо қандай қилиб - билмайман. Шу таркибнинг ўзи билан ҳам кўп ишларни бажарса бўлади", - деди Клопп.



