Клопп: "Жамоа фақат кам гол ураётгани туфайли футболчи сотиб олиш мумкин эмас"

Aslanov Jasurbek
30 сен 2017, 12:21
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп қиммат ҳужумчи сотиб олиша ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бизда Старриж бор, ҳамма унинг сифатларини яхши билади. Ҳозир у ўйнашга тайёр, биз унга ишонч билдирмоқдамиз. Бизда тўққизинчи рақам позициясида ўйнайдиган энг йирик инглиз иқтидорларидан бири Соланке бор.

Ҳа, Мората "Челси" ўйинига мослашиб кетди, Лукаку "Манчестер Юнайтед"никига, Кейн "Тоттенхэм"да гол урмоқда, Ляказетт - "Арсенал"да. Аммо бизнинг мақсадларимиз бошқа эди.

Биз трансфер ойнасида фаол бўлмадик, бизда Лукакуни харид қилиш учун имконият бўлмади. Жамоа фақат кам гол ураётгани учун футболчи сотиб олиш мумкин эмас. Бизда вазиятлар бор, голлар эса бўлади" - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›