

"Гуруҳимиз жуда ҳам кучли. "Аякс" икки йил олдин қандай кароматлар кўрсатганини барча яхши билади. Уларда доимо таркиб кучли футболчилардан тузилади. Ҳатто етакчи футболчилар қўйиб юборилса ҳам таркиб тезда яхши савияли ўйинчилар билан тўлдирилади.
"Аталанта"? Жуда қизиқарли лойиҳа. Жамоа доим чиройли ўйин намойиш қилади. Улар ростдан ҳам ажойиб жамоа, кўп югуради, ҳужум қилишни яхши кўради, рақибни доимий босимда ушлайди", - деди мураббий.



