UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Манба: "Барселона" Флик билан шартномани узайтиради  0 12:01"Нефтчи"нинг грециялик мураббийи: "Соврин қўлга киритиш — бу таърифлаб бўлмайдиган туйғу"  4 11:35Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас  5 10:52Неймар Анчелоттининг қарорига муносабат билдирди  0 10:27Гвардиола деярли 100 миллион евролик ҳимоячини сотиб олишни сўради  6 10:00Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди  2 09:23Дембеле ПСЖдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:55Нима? Анчелотти айни вақтда Европанинг энг кучли жамоаси номини маълум қилди  5 08:27Луис Энрике:"Менга одамларнинг нима деб гапирётганини фарқи йўқ"  2 07:58Ироқнинг ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувлари учун қайдномаси маълум. Рўйхатда "Пахтакор" футболчиси бор  3 07:30Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди  3 01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  12 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  13 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  9 00:04"Агар атайлаб урганимда, у ўрнидан тура олмасди!" Рюдигер рақибининг жағига берган зарбаси ҳақида  22

Клаудио Браво:«Барчаси ҳали олдинда» Янгиликлар

Клаудио Браво:«Барчаси ҳали олдинда»

«Манчестер Сити» дарвозабони Клаудио Браво Чемпионлар Лигаси доирасида собиқ жамоаси «Барселона»га қарши майдонга тушди.

Ана шу ўйин олдидан чилилик дарвозабон Каталониянинг Mundo Deportivo нашрига интервью берди.

- «Камп Ноу»га қайтаётганингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Хотиржамман. Аммо мазкур ўйиннинг жамоамиз учун ўта муҳимлигини ҳам яхши тушунаман. Бу стадионга қайтаётганимдан хурсандман. Чунки фаолиятимнинг энг ёрқин дамларини айнан шу ерда ўтказдим. Ушбу клуб туфайли жаҳон футболи элитасига кирдим.

- Яхши қабул қилишларини кутяпсизми?

- Ишончим комил, мухлислар илиқ қарши олишади. «Барселона»ни ажойиб тарзда тарк этдим. Бу клубда ўйнаб, барча совринларни қўлга киритдим. Лекин «Манчестер Сити»га ўтганимдан афсусда эмасман.

- Сизнингча, ким ғолиб бўлади?


- Менимча, жамоалар ўз ўйинларини намойиш қилишади. «Барселона»га деворлари ёрдам бериши мумкин. Бироқ биз ўзимизнинг кучли тарафларимизни намойиш этиб, режани бажаришимиз керак. ғалаба учун ҳар икки клубнинг имкониятлари бир хил.

- Месси, Суарес ва Неймар билан яна бирга майдонга тушасиз. Фарқи - бу сафар улар сизнинг дарвозангизга таҳдид солишади...

- Улар билан бир клубда ўйнаганим - омадим. Жамоаларимизнинг ўйин услуби ўхшаб кетади. Бироқ «Барселона» таркибида Месси бор. Леонинг ўйинини қанчалик таҳлил қилманг, ундан нима кутишингизни билмайсиз.

- Марк-Андре тер Штегенни «Сельта»га қарши учрашувдаги ҳаракати учун танқид остига олишди. Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ҳар қандай дарвозабон танқид қилинади. Айниқса, гап «Барселона» ҳақида кетганда. Нима бўлган тақдирда ҳам, тер Штеген - кучли дарвозабон. Ишончим комил, у босимларга бардош беради.

- Дарвозабонлар учун хатоларни унутиш қийинми?


- Ушбу позицияда ўйнаганлар бу саволга қандай жавоб беришни яхши билишади. Ўйлашимча, дарвозабон ҳар қандай жамоада муҳим ўйинчи ҳисобланади. Босимга бардош бериш учун эса яхши ўйнаш керак.

- Ўзингизга нисбатан ишлатилган танқидларга қандай муносабатда бўласиз?


... интервьюнинг қолган қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика