
Ҳар қандай жамоада қийин даврлар бўлади. Афсуски, "Милан"да ҳозир шунақа палла. Билишимча, молиявий муаммолар мавсум сўнггига қадар ҳал этилади. Энди натижаларни тўғрилаш вақти келди. Футболчилар рухан тушкун аҳволдалар. Бу ҳолатдан чиқиб кетиш учун эса, уларга ғалабалар керак. Биринчи ғалаба қўлга киритиб олингач, футболчиларда ўзларига бўлган ишонч қайтади. Бу эса кўп нарсани ҳал қилувчи омилдир", деди Зеедорф.