Кларенс Зеедорф: "Кьево"га қарши ўйинда Кака ва Хонда ажралиб туришди"

Aziz Tukhtamuradov
30 мар 2014, 17:22
"Милан" бош мураббийи Кларенс Зеедорф "Кьево"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Кака керакли пайтда ўзини кўрсата олганидан хурсандман. У машғулотларда жонини бериб иштирок этмоқда ва мен унга ишонаман.

Бундан ташқари Хондани хам алохида таъкидлаб ўтишни истардим. У "Кьево"га қарши ўйинда катта хажмдаги ишни бажарди.

Мақсадимиз, хали-хамон еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўринлардан бирини эгаллаш", - деб айтиб ўтди голландиялик мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia