КК–2017. Равшан Эрматов Португалия - Чили ўйинида видеоассистент бўлади

Aslanov Jasurbek
27 июн 2017, 14:53
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ–2018 мусобақасидан аввал ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги–2017 турнирида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажармоқда.

Россияда бўлиб ўтаётган мусобақада Равшан Эрматов тўртинчи ўйинга тайинланди. Ўзбекистонлик ҳакам ярим финал доирасидаги Португалия - Чили учрашувида ишлайди.

Маълумот учун, Португалия - Чили беллашуви эртага, 29 июнь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia