UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0

"Ким тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади". Леонид Кошелевнинг Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги фикрлари Янгиликлар

"Ким тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади". Леонид Кошелевнинг Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги фикрлари

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги баҳсга қизиқиш юқори даражада.

Доимгидек ўйиндан аввал футбол жамоатчилиги орасида турли фикрлар янграйди, тахминлар билдирилади. Албатта, барча ўзининг шахсий фикрини билдиришга ҳақли. Биз эса қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган Суперкубок ўйинидан олдин таниқли собиқ футболчи Леонид Кошелевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Кошелев Ўзбекистон Суперкубоги тарихидаги илк учрашув иштирокчиси ҳисобланади. 1999 йил "Навбаҳор" сафида Суперкубок ўйинида "Пахтакор"га қарши майдонга тушган собиқ футболчи ўша кечада дубль муаллифига айланиб, "лочинлар"нинг тарихий натижасига катта ҳисса қўшган. Унинг 55 ва 77-дақиқаларда рақиб дарвозасига киритган тўпи, шунингдек, Шуҳрат Раҳмонқулов ва Сайдулло Турсуновнинг голлари 4:2 ҳисобидаги ғалабани тортиқ қилганди.

"Фикримча, икки жамоани ҳам осон бўлмаган ўйин кутмоқда. Ҳа, учрашув қизиқарли кечиши шубҳасиз. Бу ерда бир омил бор, мавсум энди бошланмоқда. Ҳали ҳеч қайси жамоа юз фоиз тайёр ҳолатда бўлмайди. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Эртага қайси жамоа тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади", – дейди Леонид Кошелев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика