UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  5 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  31 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 18:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (онлайн ҳисоб)  52 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  9 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0

"Ким тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади". Леонид Кошелевнинг Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги фикрлари Янгиликлар

"Ким тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади". Леонид Кошелевнинг Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги фикрлари

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги баҳсга қизиқиш юқори даражада.

Доимгидек ўйиндан аввал футбол жамоатчилиги орасида турли фикрлар янграйди, тахминлар билдирилади. Албатта, барча ўзининг шахсий фикрини билдиришга ҳақли. Биз эса қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган Суперкубок ўйинидан олдин таниқли собиқ футболчи Леонид Кошелевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Кошелев Ўзбекистон Суперкубоги тарихидаги илк учрашув иштирокчиси ҳисобланади. 1999 йил "Навбаҳор" сафида Суперкубок ўйинида "Пахтакор"га қарши майдонга тушган собиқ футболчи ўша кечада дубль муаллифига айланиб, "лочинлар"нинг тарихий натижасига катта ҳисса қўшган. Унинг 55 ва 77-дақиқаларда рақиб дарвозасига киритган тўпи, шунингдек, Шуҳрат Раҳмонқулов ва Сайдулло Турсуновнинг голлари 4:2 ҳисобидаги ғалабани тортиқ қилганди.

"Фикримча, икки жамоани ҳам осон бўлмаган ўйин кутмоқда. Ҳа, учрашув қизиқарли кечиши шубҳасиз. Бу ерда бир омил бор, мавсум энди бошланмоқда. Ҳали ҳеч қайси жамоа юз фоиз тайёр ҳолатда бўлмайди. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Эртага қайси жамоа тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади", – дейди Леонид Кошелев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика