

Мбаппе кетма-кет учинчи мавсумда ушбу совринни қўлга киритмоқда. Бу борада унга Виссам Бен-Йеддер ва Мартин Терье рақобат кўрсатганди. Бироқ якунда соврин барибир ПСЖ футболчисига насиб этди.
Мбаппе ушбу мавсумда ПСЖ сафида барча ўйинларда 45 марта майдонга тушиб, 36 та гол ва 26 та голли узатма муаллифига айланди.
30 июнь куни унинг парижликлар билан шартномаси ўз якунига етади ва эркин агентга айланади.



