Килиан Мбаппе: «Шунчаки ўз ишимни қилаяпман холос»

Narzulla Saydullayev
21 мар 2017, 09:15
«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз ўйини ҳақида фикрларини билдирди.

«Мен қилаётган иш хайратланарли демаган бўлардим. Шунчаки ўзим билган энг яхши ишни қилаяпман холос. Буни хайрон қоладиган жиҳати йўқ.

Хайратланарли футболчи –  60та гол урадиган футболчи. Бундайлар кам. Айни пайтда шунчаки яхши спорт формасидаман», – дейди Мбаппе.

18 ёшли ҳужумчи бу мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда 19та гол урди ва 8та голли пас берди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr