
10 сентябрь куни Фарғона шарҳида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятининг кучли киберфутболчилари беллашишди. Ушбу саралашда 6 иштирокчи Гранд финалга йўл олиши керак эди.
Алишер Ҳошимов Водий саралаш босқичида барча рақибларини мағлуб этди ва Фарғона, Андижон ва Наманганнинг энг кучли киберфутболчиси деб топилди.

Кучли учликка Шерхан Исаков (2-ўрин) ва Алохон Аминжанов (3-ўрин) киришга муваффақ бўлишди.

Гранд финалга йўлланма берувчи кейинги ўринларни қуйидаги ўйинчилар банд этишди:
4-ўрин. Азиз Эргашев.
5-ўрин. Азизбек Иброҳимов.
6-ўрин. Аброр Рустамов.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари
