UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  1 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 1:0  2 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  3 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  5 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  4 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  13 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  3 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5

Киберфутбол: PCFLнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди Янгиликлар

Киберфутбол: PCFLнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

УФФ ва ПФЛ кўмагида "Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги саралаши бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги "Насаф" стадионида ўтказилган саралаш баҳсларида 24 нафар киберфутболчи қатнашди.











Ушбу иштирокчилар 4 гуруҳга бўлинди.


Ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўлланма олишди.



Кеча "Насаф" киберфутболчиларига айланган Турдиқулов Илҳом ва Умаров Ҳислат ярим финалда бир-бирига рақиб бўлди.


Ушбу қарама-қаршиликда Турдиқулов Илҳомнинг қўли баланд келди. Иккинчи ярим финалда эса Ҳайрутдинов Ойбек Муродов Акмални мағлуб этди. "Насаф" киберфутболчиси финал учрашувида Ойбекни таслим этиб, саралаш ғолибига айланди. Ярим финалгача етиб келган барча ўйинчилар Гранд финал йўлланмаларига эга бўлишди.



1-ўрин. Турдиқулов Илҳом ("Насаф").



2-ўрин. Ҳайрутдинов Ойбек.



3-ўрин. Умаров Ҳислат ("Насаф").

4-ўрин. Муродов Акмал.


"Virtual Football" компанияси саралаш ўйинларини ўтказишда яқиндан ёрдам берган "Насаф" футбол клуби, "Насаф" стадиони ҳамда қолган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 20 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 40 таликка кирган қолган 20 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 16 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика