UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  1 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  18 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

Киберфутбол. “Madridista Uzbekistan” кеча “UzArena”да ўзининг 2 йиллигини нишонлади (2-қисм) Янгиликлар

Киберфутбол. “Madridista Uzbekistan” кеча “UzArena”да ўзининг 2 йиллигини нишонлади (2-қисм)

Кеча Ўзбекистон кибер футбол Ассоциациясига қарашли “UzArena”да ўзига хос тадбир бўлиб ўтди.

Киберфутбол. “Madridista Uzbekistan” кеча “UzArena”да ўзининг 2 йиллигини нишонлади (1-қисм)

Бизнинг энг асосий мақсадимиз Ўзбекистон футболининг ривожи учун ўз хиссамизни қўшиш”, - дейди Ассосиация президенти Азизбек Паттахов.

“Madridista Uzbekistan” фан клуби сардори Баҳодир Солихов тадбир ҳақида ўз фикрларини ва “Барсамания” фан клуби билан тузилган ўзаро дўстлик риштаси ҳақида сўзлаб ўтди.

“Биз “Барселона” клуби мухлислари билан куни кеча “фанатизм” яни бир-бирига қарама-қаршилик деган нарсани йўқ қилдик, деб айта оламан. Тўғри, биз ҳозирча “Madridista Uzbekistan” ва “Барсамания” фан клуби билан ҳамкорликда бундай нарсани йўқ қилдик. Энди навбатдаги мақсадимиз бундай нарсани пойтахтда йўқ қилиш. Кейин эса секин-аста вилиятларда ҳам мана шундай тушунчани иснонлар онгидан умуман ўчириб ташламоқчимиз. Келажакдаги олий мақсадимиз Ўзбекистонда “Барселона” ва “Реал Мадрид” жамоалари фан клуби ўзаро дўстона алоқада эканлигини бутун дунёга кўрсатиб бермоқчимиз. Биз “Барсамания” фан клуби аъзолари билан алоқага чиқиб мана шундай дўстлик алоқаларини амалга оширишни айтиб ўтгандик. Чунки “Барсамания” фан клуби аъзолари ўзимизни ака-укаларимиз ва яқин дўстларимиз ҳисобланишади. Улар билан бир дастурхон атрофида ўтирганимизда мана шу дўстлик ришталарини қанчон боғлаймиз деб режалаштирардик. Чунки, телеграм тармоғидаги гуруҳларда бир-биримизни хақорат қилиб урушишимиз жонимизга тегиб кетганди. Шунга барҳам беришни ўйлаб мана шу ишга қўл урдик. Ушбу тадбиримиз бошқа жойда ҳам бўлиши мумкин эди, “UzArena”да ушбу тадбир бўлиб ўтгани бизни қувотирди. Ушбу лойиҳани амалга оширишда ўз ёрдамини аямагани учун “Барсамания” фан клуби сардори Адилов Отабекга миннатдорчилик билдираман. Насиб қилса вилоятларда ҳам ўз филиалларимизни ташкил этмоқчимиз. Биз Европа чемпионлар лигасида “Барселона” жамоасига мухлислик қиламиз. Чунки ЕЧЛда фақат Испания жамоалари ғалаба қозонишсин. Майли “Барселона” ЕЧЛни олсин биз эса Испания чемпионлигини қўлга киритайлик. “Реал Мадрид” анчадан бери ички чемпионатда ғолиб бўла олмаябди. Шунинг учун ҳам ЕЧЛ ғолиблигини бу йил “Барселона” қўлга киритсин”, - дейди “Madridista Uzbekistan” сардори Баҳодир Солихов.


“Барсамания” клуби сардори Отабек Адилов фан клублар ўзаро дўстлик риштаси қандай боғланганлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Тўғрисини айтаман, бу биз ўйлаганчалик осон нарса эмас. Бизнинг юртдошларимиз ҳам мана шу нарсага жуда ҳам кучли берилиб кетишган. Икки клуб вакиллари бир жойга йиғилиб қолишса бир-бирини устидан кулиб, масхаралаб ўтиришади. Бу нарса барча ерда учраб туради. Иккала жамоа фан клуби орасида қўштирноқ ичидаги “ақлли” мухлислар йўқ ҳам эмас. Биз ижтимоий тармоқ орқали дўстона муносабатларимизни фото ва видео орқали кенг оммага тақдим этсак, мухлисларнинг онгида ижобий фикрлар пайдо бўлади. Биз “Барсамания” фан клубини ташкил қилганимизда “Барселона” мухлислари орасида “антимадрид” деган тушунча бор эди. Биз ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз ва гуруҳларимизда қоидалар ёзиб қўйиб, мана шу тушунчани йўқ қилишга эришдик. Агарда гуруҳимиз аъзоларидан кимдир “Реал Мадрид” клубини ёки мухлисларини хақорат қилиб камситишса биз ўша инсонни гуруҳимиздан четлатяпмиз. Мана шундай мухлислар ўзи тушуниб етиб салбий фикр унинг онгидан чиқиб кетябди. Бизнинг фан клубда “антимадрид” деган тушунча деярли қолмаган. Келажакда бўладиган эл-классиколарнинг барчасини “UzArena”да кўришни келишиб олдик. Биз бу лойиҳамиз билан футболимизга ўз хиссамизни қўшмоқчимиз. Барча яхши билади ички чемпионат баҳсларида пойтахт жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун жуда ҳам кам сонли мухлислар стадионларга ташриф буюришади. Биз ўз сафимизни кенгайтириб икки фан клуб сардорлари ўз гуруҳидаги йигитлар билан бирга, ички чемпионатимизни яна ҳам қизитиш учун, гуруҳимиздаги барчани пойтахтдаги стадионларида бўлиб ўтадиган ўйинларга олиб тушмоқчимиз. Насиб қилса бу нарсани ОЧЛ баҳсларидан бошламоқчимиз. Ўзбекистондаги “Реал Мадрид” ва “Барселона” мухлисларини бир-бири билан қалин дўст эканликларини бутун дунё кўриб қўйсин”, - дейди “Барсамания” клуби сардори Отабек Адилов.




Тадбир меҳмони устоз шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев икки жамоа фан клублари ўртасидаги мана шундай дўстлик муносабати ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Ҳаммамиз эзгу ниятимиз амалга ошсин, Ўзбекистон терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига борсин! Бу биринчиси. Эл-классикога бориб келаётганларни эшитиб роса хурсанд бўлдим. Бугунги гапни эшитиб роса ҳам севиндим. Сабаби, сиз қаерга борсангиз сиздан Барсамисиз ёки Реалмисиз дейишади. Агарда чинакам футбол, ҳужумкор ва қизиқарли футбол томоша қилсак, менимча ҳамма мазза қилади. Биз ёқтирган жамоа ҳар доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Футбол шуниси билан қизиқ. Мени энг қувонтирадиган нарса, футболга ишқибоз бўлган одам ҳеч қачон ёмон йўлга юрмайди. Шунинг учун у мини футбол бўладими, катта футбол бўладими ёки бўлмасам киберфутбол бўладими мана шу спор тури билан шуғулланадиганлар кўпайсин. Сизлар билан ҳамиша хурсандчиликда кўришиш насиб қилсин”, - дейди  Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.












Жаҳонгир Сотволдиев

Киберфутбол. “Madridista Uzbekistan” кеча “UzArena”да ўзининг 2 йиллигини нишонлади (1-қисм)

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика