UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  0 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  4 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  33 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   6 17:31"Реал" ва "Ман Сити" 4-бор ЕЧЛ плей-оффида тўқнаш келади  74 16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  110 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  7 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  2 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  2 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  3 14:12"Порту" етакчиларидан бири ҳам Саудия Арабистонига йўл оладиган кўринади  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  1

Корея ФАни алдаган футболчи терма жамоадан бир умрга четлатилди Янгиликлар

Корея ФАни алдаган футболчи терма жамоадан бир умрга четлатилди

Теглар :  Чан Хён Су
Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси Чан Хён Су Корея футбол ассоциациясини алдагани учун миллий жамоадан бир умрга четлатилди.

Жанубий кореялик футболчи ҳарбий хизматга бормаслик учун ёлғон маълумот берган.

Қоидаларга кўра, 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли ҳар бир эркак 21 ойлик ҳарбий хизматни ўташи керак, аммо олимпия ўйинлари совриндорлари ва Осиё ўйинларида ғолиб бўлганлар хизматдан озод этилади. Бироқ улар 60 кун ҳарбий тайёргарликларда иштирок этиши ҳамда 544 соат спорт давлат хизматини ўташи лозим.

Ҳимоячи 2014 йил Осиё ўйинларида ғолиб бўлган ва ўтган йилнинг декабрь ойида КФА (Корея футбол ассоциацияси)га 200 соат ишлаб берганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган.

Кейинроқ Чан ишлаган кунда қалин қор ёққани маълум бўлди. Ҳужжат бўйича, футболчи ўша куни очиқ ҳавода болаларга футбол сабоқларини ўргатган экан.

Бир неча кун олдин Чан Хён Су Австралия ва Ўзбекистонга қарши баҳсларда терма жамоа шарафини ҳимоя қилмаслиги эълон қилинган эди.

"Кўпчиликнинг хафсаласини пир қилганимдан афсусдаман. Мавсум якунланганидан сўнг жамоатчилик ишларидаги иштирокимни тугатиб қўяман" - деди футболчи.

Бугун Чан Хён Су Жанубий Корея терма жамоасидан бир умрга четлатилди.

Чан ЖЧ-2018да Жанубия Корея терма жамоасининг барча учрашувларида иштирок этган эди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика