Кейн ва Сондан яна бир қойилмақом кўрсаткич

Aslanov Jasurbek
7 дек 2020, 08:40
“Тоттенхэм” АПЛ 11-тури доирасида “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида таслим қилди.

“Шпорлар”нинг голларига Ҳарри Кейн ва Сон Хён Мин муаллифлик қилди. Қизиғи иккала футболчи ҳам ўзларининг голларини бир-бирига берган узатмаларидан сўнг урди. Кейн ва Сон АПЛда бир-бирига 31 та голли узатма берган. АПЛда улардан яхшироқ натижани “Челси” собиқ вакиллари Фрэнк Лэмпард ҳамда Дидье Дрогба тандеми қайд этган — 36 та голли узатма.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta