Кейн: "Фаолиятим якунига қадар "Тоттенхэм"да қолмоқчиман"

Aslanov Jasurbek
27 авг 2016
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейннинг таъкидлашича, у фаолиятини охиригача Лондон клубида қолишни истайди.

"Жамоа айни дамда жуда яхши ҳолатда, биз ўсяпмиз. Клубда келажак борасида аниқ режалар бор экан, биз олға қадам ташлаймиз. Фаолиятим якунига қадар "Тоттенхэм"да қолмоқчиман.

Биз ўтган йилгидан яхшироқ бўлмоқчимиз. "Тоттенхэм" ҳеч кимдан қўрқмайди. Биз ўз кучимизга ишонамиз ва соврин учун яна курашишга тайёрмиз" - дейди Кейн.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo