UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  1 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  6 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  5 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

Кейн фаолиятида унга энг кўп қийинчилик туғдирган икки ҳимоячини айтди Янгиликлар

Кейн фаолиятида унга энг кўп қийинчилик туғдирган икки ҳимоячини айтди

“Тоттенхэм” етакчиси Харри Кейн “Челси” ва “Ювентус” собиқ аъзолари ҳақида гапирди.

“Фаолиятим давомида дуч келган энг қийин футболчилар орасига бир қанчасини қўшишим мумкин. Фаолиятим бошида бу Жон Терри эди. У жуда ақлли ҳимоячи бўлган, енгилмас ва ўзини назорат қила оладиган. У зарбаларимни қандай тўхтатишни биларди, шу туфайли бу мен учун ажойиб сабоқ бўлган.

Яна бир шундай ўйинчилардан бири Кьеллини эди. Табиийки, Италия ТЖ ва “Ювентус”га қарши ўйинларда унга тўқнаш келганман. У ҳақиқатан ҳам ақлли, кучли ҳамда жисмонан бақувват бўлган”, дейди Кейн.

Жон Терри футболчилик фаолиятининг асосий қисмини “Челси”да ўтказиб, 715 ўйинда 67+29 натижага эришган. У 2018 йил “Астон Вилла” сафида бутсасини михга илди. 

Жоржо Кьеллини эса 17 йиллик фаолиятидан кейин ўтган мавсум охирида “Ювентус”дан кетиб, “Лос-Анжелес” билан шартнома имзолади. У туринликлар либосида 559 учрашувда қатнашиб, 36+25 кўрсаткич қайд этган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика