Кейн дарвозага зарба бермади ва Евро финалида вазият яратмади

Alisher
12 июл 2021, 07:28
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Италияга қарши Евро-2020 финалида (1:1, пенальтилар бўйича 2:3) самарали ҳаракат амалга ошира олмади.

"Тоттенхэм" форвард кеча умуман дарвоза томон зарба беришга уриниб кўрмади. Шунингдек Кейн ўйин давомида умуман голли вазият ярата олмади.

Ҳужумчининг ҳисобида Англия терма жамоасида 61та ўйин бор. Бу эса ўйинчи дарвозага зарба бермаган ва ўйин давомида голли вазият яратмаган иккинчи ўйин бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Opta