Кейн Бундеслиганинг 60 йиллик рекордини янгилади

Sherzod Nurmatov
8 апр 2024, 11:15
Англияликнинг яна бир ютуғи.

"Бавария" форварди Ҳарри Кейн Германия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Хайденхайм"га қарши ўйинда (2:3) гол урди. Бу гол футболчи учун 32-си ва рекорд бўлди.

Кейн Бундеслига тарихидаги дебют мавсумида 32 та гол урган биринчи ўйинчига айланди. Унга қадар бу рекорд 60 йил давомида 1963/64 йилги мавсумда 31 та гол урган Уве Зеелерга тегишли эди.

Бир мавсумда гол уриш бўйича Бундеслига рекорди Роберт Левандовскига тегишли. Польшалик ҳужумчи 2020/21 йилги мавсумда 41 та тўп киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Athletistic