Кейн Англия учун 50-голини урганидан сўнг нималар деди?

Aziz Tukhtamuradov
8 июн 2022, 09:09
Ҳужумчи Гарри Кейн Англия терма жамоаси сафида урилган 50-голдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Кеча у Германияга қарши ўйинда гол урди. Бу унинг терма жамоаси сафидаги 50-голи бўлди. 

"Ҳақиқатдан ҳам ёқимли ҳислар. Бунгача ҳам менда вазиятлар бўлганди. Биринчисида тўсиндан тепага тепдим, иккинчисида эса Мануэль Нойер сейв амалга оширди. Биз олдинга бордик ва сўнгги 30 дақиқаликда яхши ўйин намойиш этдик. Гол уриш яхши, охирида ура олмаслик эса бироз аламли. 

Голлар уришни яхши кўраман, айниқса ватаним терма жамоаси учун. Жамоамга ёрдам бераётганимдан хурсандман. 

Биз Германиянинг жуда яхши терма жамоасига қарши ўйнадик. Олдимизда ҳали муҳим ўйинлар турибди", - деди Кейн. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›