UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  13 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4

Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор Янгиликлар

Кейлор Навасдан “Реал” ҳақидаги иқрор

Фаолиятини “Пари Сен-Жермен” жамоасида давом эттираётган 34 ёшли Кейлор Навас “Реал Мадрид”даги фаолияти давомида клубнинг тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳис этмаганини тан олди.

“Парижда барчанинг муҳаббатини ҳис қиляпман. “Реал Мадрид”даги фаолиятим давомида баъзи кишилар менга тўлиқ ишонмаслигини сезардим. Аммо жамоа тарафдорларидан менга кўрсатган ҳурматлари, муносабатлари учун абадий миннатдорлигимни билдираман. Мадриддаги жамоадошларим ҳам менга ҳар дақиқа ишонишган.

“Реал”га келганимда Икердан яхшироқлигим, фаолиятим ундан муваффақиятлироқ бўлиши учун ҳаракат қилмадим. Мен шунчаки астойдил машқ қилдим ва тақдим қилинган имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилдим”, деди коста-рикалик дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, Кейлор 2014-2019 йилларда “қаймоқранглилар” шарфини ҳимоя қилган эди. Мадриддаги сўнгги мавсумида “Челси”дан кўчиб ўтган Тибо Куртуа билан рақобат қилган Навас 2019 йилда француз грандига ўтиб кетди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика