

Шундай қилиб, 28 ёшли Кейлор Навас мусобақада кетма-кет бешинчи ўйинда гол ўтказмади. Олдинроқ у «Шахтер» (4:0) ва «Мальме» (2:0) билан ўйинларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганди. Костарикалик посбон ўтган мавсумда «Базель» (1:0) ва «Лудогорец» (4:0) клубларига қарши баҳсда ҳам гол ўтказмаган эди.



