Кэхилл: “Мен Балотелли ва Суарезга қарши ўйнаганман, бу тажриба катта ёрдам беради”
10 июн 2014 19:39
Янгиликлар
Кэхилл: “Мен Балотелли ва Суарезга қарши ўйнаганман, бу тажриба катта ёрдам беради”
Англия терма жамоаси ҳимоячиси Гари Кэхилл мундиал гуруҳ босқичида Италия ва Уругвайга қарши учрашув олдидан Марио Балотелли ва Луис Суарез билан премиер лигада тўқнаш келгани ва бу тажриба катта ёрдам беришини таъкидлади.
“Мен Балотелли,Суарез ва бошқа ҳужумчиларга қарши ўйнаганман, бу тажриба менга ёрдам беради. Гап жамоаларнинг асосий ҳавфли ўйинчилари борасида кетганда, доимо менга майдонда билим ёрдам беради. Агар сиз аввал тўқнаш келмаган футболчилар билан ўйнасангиз, бу албатта қийин бўлиши аниқ.
Мен бу футболчиларни яхши биламан ва уларнинг қобилиятини ҳурмат қиламан. Мен иккаласига қарши майдонга тушганман”, - дейди Кэхилл “Mirror”га.
Мен бу футболчиларни яхши биламан ва уларнинг қобилиятини ҳурмат қиламан. Мен иккаласига қарши майдонга тушганман”, - дейди Кэхилл “Mirror”га.
Фикрлар