

“Ўша кеча юз берган ҳолат билан фахрланмайман. Мен Сарри олдида узр сўраганман. Биз бўлган воқеани эртаси куниёқ хотирамиздан ўчирганмиз. Бу жуда ҳам нохуш воқеа бўлганди. Аммо биз яхши муносабатни сақлаб қолиб, мавсумни ажойиб тарзда якунлагандик”,—дейди Кепа Аррисабалага.
Эслатиб ўтамиз, Сарри ўшанда Кепани захирага олишни истаган, дарвозабон эса ўз ўрнини Вилли Кабальерога бўшатиб беришни истамаган эди.



