Кепа: "АПЛ - дарвозабонлар учун жуда оғир лига"

Mirjalol Normatov
26 июл 2021, 22:53
Дарвозабон Кепа Аррисабалага 2018 йили "Атлетик"дан "Челси"га ўтиши ҳақида гапирди.

"8 август куни шартнома имзоладим. 11 август кунида эса "Хаддерсфилд"га қарши "Челси"даги илк ўйинимни ўтказдим.

Барчаси тез содир бўлди. Аста-секинлик билан реал ҳаётга қайтдим. Жамоадошларимни билардим, аммо, уларни фақатгина телевизор орқали кўрганман. Инглизчани билишимга келсак, унчалик яхши эмасди.

Бахтни қарангки, улар мени тез қабул қилишди. Асосийси - таркибда испаниялик футболчилар кўп эди. Жамоадаги илк мавсумим яхши ўтди. Дарвозабонлар учун оғир ҳисобланадиган АПЛга тезда мослашиб кетдим. ЕЧЛга қайтдик, Европа лигасини ютдик. Энг яхшиси - Испания термаси асосий таркибида ҳам ўйнай бошладим", - деди посбон.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›