UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  3 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

Кэлвин Филлипснинг "Манчестер Сити"га ўтиши: барча ютқазган трансфер (мутолаа учун) Янгиликлар

Кэлвин Филлипснинг "Манчестер Сити"га ўтиши: барча ютқазган трансфер (мутолаа учун)

"Шаҳарликлар"нинг сўнгги йиллардаги энг муваффақиятсиз битими ҳақида гаплашамиз.

Клублар тез-тез якунда жамоага катта фойда олиб келмайдиган трансферларни амалга оширишади. Бунга кўплаб факторлар таъсир қилиши мумкин: жароҳатлар, форманинг йўқотилиши, мураббий алмашиши. Аммо шунда вазиятлар бўладики, ўйинчи ёрқин ўйин кўрсатади, аммо битим имзоланганидан сўнг фақат пастга қараб тушади. Бунга Донни ван де Бек мос келади, аммо унинг вазияти ягона эмас. Манчестернинг бошқа бир қисмида ҳам фаолияти пастлаб кетган бир ўйинчи бор.

Ярим ҳимоячи Кэлвин Филлипс "Лидс"нинг бош юлдузи ва умиди эди. Марсело Бьелса келишидан олдин "оқлар"да хурсанд бўлиш учун унча кўп сабаблар бўлмаган. Аммо, Филлипс доим мухлисларни хурсанд қилган. Улар футболчи номига стадионда ва бошқа оммавий жойларда "Лидс" тарбияланувчисини "йоркширлик Пирло" дея номига қўшиқлар куйлашарди. У эса мухлисларга сифатли ўйинлари билан жавоб берарди. Хавбек "Лидс" тизимига 2010 йилда кирган, 2014/15 йилги мавсум эса бош жамоа сафида Чемпионшипда ўйнаган. 2016 йилда эса клубининг асосий таркиб ўйинчиси эди.



Филлипснинг "Лидс"га катта даражада дебют қилганидан сўнг яна 5 мавсумни Чемпионшипда ўтказди, бу Бьелса қўл остида жамоанинг иккинчи дивизионда энг яхши бўлгунига қадар давом этди. Аммо, "оқлар" Премьер-лигада узоқ вақт қолишмади. Улар 2021/22 йилги мавсумни 17-ўринда якунлашди, бу тушиб кетиш ҳудудидан атиги уч очко эди. Ўтган мавсум эса "Лидс"ни қутқариб қолишнинг уддасидан чиқилмади. Филлипс ўз клуби билан лигада қолиш учун курашишни хоҳламади. Унга АПЛда, ҳаттоки "катта олтилик"дан талаб бўлгани сабаб бу ҳолат тушунарли. Улар орасида шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" бор эди.

28 ёшли хавбек интервьюларидан бирида МЮнинг таклифини қабул қила олмаслигини билдирганди. Бунга сабаб эса манкунианлар ва "Лидс" ўртаси тарихий душманликдир. Шу сабаб у "Манчестер Сити"га ўтди. "Шаҳарликлар" ўйинчи учун 49 миллион евро тўлашди. Албатта, "Лидс" ва "Манчестер Сити" турли даражадаги жамоалар ҳисобланади. Филлипс буни ўтган мавсумдаги илк "Вест Хэм"га қарши фақатгина бир дақиқа майдонда ҳаракат қилганда тушунган. Аммо, йигитча ҳаётида илк бор Чемпионлар лигасида ҳаракат қилди. "Шаҳарликлар" унинг дебют ўйинида "Севилья" (4:0)ни тор-мор келтиришган.

Хавбекнинг янги клубидаги ишлари илк кунларданоқ режа бўйича кетмади. У 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи ўйинидаёқ қайдномага кирмади, учинчи баҳсни эса захирада ўтказди, сўнгра елкасидаги жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. Филлипс АПЛда мавсумнинг илк ярмида атиги 1 дақиқа "Вест Хэм"га қарши ўйнади. Футболчи майдонга 2023 йилнинг январида қайтди, аммо 2-3 ўйиндан сўнг бир бор ўйнади. "Лидс" тарбияланувчиси мавсумнинг катта қисмини захира ўриндиғида ўтказди. Хосеп Гвардиола "Арсенал" чемпионлик пойгасида мағлуб этилганидан сўнг мавсум сўнггига келибгина унга кўпроқ ўйин амалиёти бера бошлади.



Ўтган мавсум "Манчестер Сити" учун фантастик бўлди. "Шаҳарликлар" требл қайд этишди. Филлипс "Лидс"дан сўнг мисли кўрилмаган маррага етди. Аммо, унинг ўз ҳолатидан мамнун эканлигига ишониш қийин. Унинг жамоанинг барча совринларга эришишдаги роли минимал эди. Гвардиола бир неча бор хавбекнинг инсонийлик сифатларини қайд этди, аммо шу билан биргаликда ўйин нуқтаи назаридан ундан унчалик рози эмаслигини маълум қилди. Мутахассис унинг деярли ўйнамаётганини тушунтириш учун шогирдининг ортиқча вазнга эга эканлиги ва бошқа сабабларни келтирди. Улардан бири узоқ вақтдан бери яхши формада бўлган Родридир. Аммо, англиялик ҳатто испаннинг ўринбосари бўлишни ҳам кўриб чиқмаяпти.

"Манчестер Сити" ёзда бир йўла икки марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади. Требл соҳиблари сафига "Челси"дан 29 млн евро эвазига Матео Ковачич ва "Вулверхэмптон"дан 62 миллионга Матеус Нунес қўшилди. Шундан сўнг Филлипснинг "Этихад"даги фаолияти катта сўроқ остида қолди, сабаби асосий таркибдаги ўрин учун рақобат икки баравар ошди. Гвардиола бошқа ўйинчиларни афзал кўрган ҳолда ҳар сафар Кэлвинга ишонч билдирмаслигини билдирди. Филлипс 8та ўйинни ўтказиб юборган ҳолда ноябрда бери АПЛда майдонга тушмаяпти. У Чемпионлар лигасида "шаҳарликлар" натижа учун ҳаракат қилмаган пайтлари ўйнади.

Гвардиола охир-оқибат Филлипсга ўйин амалиёти бера олмаслигини тан олди. Мутахассис шу билан бирга унинг кетишига тўсқинлик қилмаслигини маълум қилди. Аммо, бу ерда барчаси оддий эмас, сабаби "Манчестер Сити" футболчиларни фақатгина ўзи учун яхши шартлар эвазига қўйиб юборади. Нафақат тўлақонли трансфер, балки ижара ҳам бошқа клублар учун қийинлик қилиши мумкин. Миш-мишларга кўра, "Ювентус" хавбекни ижарага олиш ғоясидан воз кечди, сабаби туринликлар унинг маошини кўтара олишмайди. Бошқа даъвогарлар ҳам бор, аммо улар билан ҳам барчаси аниқ эмас. "Шаҳарликлар"нинг талабларидан бошқа тўсиқлар ҳам бор.



Миш-мишларга кўра, Филлипс январда "Ньюкасл"нинг трансфер мақсади ҳисобланади. Клуб ўйинчини олишни жуда ҳам истамоқда, аммо молиявий қоидалар сабаб фақатгина ижарага олиши мумкин. Унинг ўтишига қизиқиш билдирган "Эвертон" билан ҳам ҳолат шундай. "Кўклар" катта эҳтимол билан очколар олиб ташланишидан сўнг январда умуман ҳеч ким билан шартнома имзолашмайди.  Шунингдек "Кристал Пэлас" ҳам бор, аммо Кэлвин Англия терма жамоаси таркибида Европа чемпионатига боришни хоҳлаётганини ҳисобга олсак бу ҳам унчалик истиқболли вариант эмас. Умуман олганда вазият оғир. Филлипс шундай ёшдаки, бу пайтда бемалол фаолиятини қайта йўлга қўйиши мумкин, аммо бунинг учун мос шароитлар ҳам бўлиши керак. Балки "йоркширлик Пирло" фақатгина "Лидс" мухлисларининг хотираларида қолар.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика