UZ

Кьеллинига MLS'дан "Цинциннати" қизиқмоқда. Ҳимоячи "Юве"дан текинга кетиши мумкин Янгиликлар

Кьеллинига MLS'дан "Цинциннати" қизиқмоқда. Ҳимоячи "Юве"дан текинга кетиши мумкин

"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини мавсум сўнггида Американинг MLS'ига йўл олиши мумкин.

36 ёшли италиялик футболчига "Цинциннати" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Жамоа Шарқий конференцияда 4 ўйиндан сўнг жадвалда тўртинчи ўринда бормоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Кьеллинининг Турин клуби билан тузган шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика