Кьеллини: "Қийин даврни бошдан кечирмоқдамиз"
02 июн 2022 22:00
Янгиликлар
Кьеллини: "Қийин даврни бошдан кечирмоқдамиз"
"Скуадра Адзурра" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини терма жамоа истиқболи хусусида фикр билдирди.
Жоржо Кьеллини Финалиссима Кубоги учун ўйинда Аргентинага мағлуб бўлгач (0:3), Италия жамоаси авлодлар алмашинуви даврини бошдан кечираётганини айтди. Бундан келиб чиққан ҳолда, келажакда осон бўлмайди.
"Қийин бўлишини билардик. Албатта, биз соврин ютишдан умидвор эдик, аммо бу ўтмишдаги ютуғимизни бекор қилмайди.
Айтганимдек, биз қийин даврни бошдан кечирмоқдамиз, авлодлар алмашмоқда. Умид қиламанки, бутун мамлакат жамоамизни қўллаб-қувватлайди, бу жуда зарур", – деди 37 ёшли ҳимоячи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар