

Тиббий текширувлар натижасида 35 ёшли футболчининг ўнг тизза пайлари узилгани маълум бўлди. Шу боис, у бугун жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Туринликлар матбуот химатининг хабар беришича, Кьеллини муваффақиятли операция қилинган ва у 6 ойга яқин муддатни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Айтиш жоизки, италиялик футболчининг марказий ҳимоядаги ўрнини ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубга янги келиб қўшилган 20 ёшли Маттейс де Лигт эгаллади.




