UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  2 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  15 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади Янгиликлар

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади

Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд баҳсларини юқори нотада якунлади.

Марказлашган тартибдаги мусобақадан олдин эронликлар жуда қийин вазиятда қолишганди. Чунки гуруҳда Ироқ термаси 11 очко билан пешқадамлик қилаётган, Баҳрайн 9 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаб турган ҳамда Эрон 6 очко билан учинчи ўринда эди. 

Баҳрайн пойтахти Манамада ташкил этилган ўйинларда Эрон терма жамоаси бошдан баланд сакраб, қолган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Форслар дастлаб Гонконгни 3:1, ундан кейин Баҳрайнни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги иккита учрашувда ҳам ғалаба қўлга киритилди. 

Эрон терма жамоаси Камбоджани 10:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ҳал қилувчи финал ўйинида Ироқни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб охирги 4 ўйинда 4та ғалаба қўлга киритилди. Натижада форслар гуруҳдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишди. Мана жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайдиган жамоа қандай бўлиши керак!

Энди бўлса Эрон бош мураббийи Драган Скочич билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган. Сабаби ушбу мураббийнинг шартномаси тугади. 52 ёшли хорватиялик мутахассис 2020 йилнинг февраль ойида Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Қизиғи шундаки, унинг қўл остида Team Melli футболчилари охирги 7та учрашувни ғалаба билан якунлашди.

Айтиб ўтганимиздек, охирги 4та расмий баҳсда ғалаба қўлга киритилган бўлса, унгача ўтказилган учта ўртоқлик учрашувида ҳам ғалабалар қайд этилди. Бу ўйинлар Ўзбекистон, Сурия ва Боснияга қарши кечди. Эрон терма жамоаси тарихида кетма-кет 7та ўйинда ғалаба қозонишни бунгача охирги марта 1974 йил Франк О'Фаррел қайд этган. 

Эрон футбол федерацияси Драган Скочич билан шартнома узайтирадими? Федерация раҳбари Азизи Хадемнинг айтишича, шу кунларда бу масала кўриб чиқилаётган экан. Журналистлар эса терма жамоа рулига Карлуш Кейруш ёки Бранко Иванкович қайтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Чунки ҳал қилувчи охирги раундда ўйинлар янада қийин кечади. 

Шундай экан, буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Осиёда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 2 сентябрдан давом эттирилади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика