UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  0 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  47 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  1 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  20 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО Янгиликлар

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

Кеча миллий чемпионатларда навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.


"Эвертон" - "Челси" 3:1

Қаҳрамон: Захирадан майдонга тушиб 3та гол урган Стивен Нейсмит



"Кристал Пэлас" - "Манчестер Сити" 0:1

Қаҳрамон: Сўнгги дақиқаларда майдонга тушиб 90-дақиқада ғалаба тўпини киритган Келечи Ихеаначо


"Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" 3:1

Қаҳрамон: Трансфер ойнасининг сўнгги кунида сотиб олинган футбол тарихидаги энг қиммат француз Антони Мартиаль АПЛдаги илк ўйинида гол урди.


"Ганновер" - "Боруссия Д" 2:4

Қаҳрамон: Жароҳати борлиги айтилган аммо майдонга тушиб 2та гол урган Пьер Эмерик Обамеянг



"Бавария" - "Аугсбург" 2:1

Қаҳрамонлар: Иккинчи бўлимда голлар уриб жамоасига ғалаба келтирган Томас Мюллер ва Роберт Левандовски 


"Пахтакор" - "Локомотив" 2:1

Қаҳрамонлар: Биринчи бўлимда деярли майдон марказидан гол урган Шерзод Каримов ва иккинчи гол урилишида деярли барча ишни қилган Жавоҳир Соҳибов


"Антальяспор" - "Эскишаҳарспор" 2:0

Қаҳрамон: Учрашувда дублга эришиб мавсумдаги голлари сонини 5тага етказган Это'О Туркия чемпионатида тўпурар бўлиб олди.


"Атлетико" - "Барселона" 1:2

Қаҳрамон: Куни кеча иккинчи бор ота бўлган Месси захирадан майдонга тушиб ғалаба тўпини киритди ва уни янги туғилган чақалоққа бағишлади


"Эспаньол" - "Реал Мадрид" 0:6

Қаҳрамон: Бундан олдинги ўйинларда умуман гол урмаган Роналду кечанинг ўзида 5та гол урди ва "Реал" клубининг Испания чемпионатидаги энг яхши тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобида энди 230та гол бор. Бундан ташқари португалиялик футболчи бу мавсумда тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. Қўшимча қилиш керакки, Роналдудан ташқари Ла Лигадаги ҳеч бир футболчи ҳозирча 2тадан ортиқ гол ура олмаган. 



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика