UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

"КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА" меҳмони - Илёс ЗЕЙТУЛЛАЕВ (I қисм) Янгиликлар

"КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА" меҳмони - Илёс ЗЕЙТУЛЛАЕВ (I қисм)

Сайтимиз режасида кичик ўзгариш бўлганлиги учун, «Кеча, бугун, эртага» лойиҳаси кичик танаффусга чиққан эди.
Гап шундаки, энди мазкур лойиҳа бир ойда бир маротаба ўқувчилар эътиборига тақдим этилади.

Илёс Зейтуллаевни «НБУ Осиё» машғулотларида иштирок этаётганлигини билиб, жамоанинг “Оқ-Тепа” стадионидаги машғулотларига ташриф буюрдик. Мақсад, қаҳрамонимизни учрашувга таклиф қилиш эди. Футболни ОАВсиз тасаввур қилиб бўлмайдиган Италияда, табиийки ОАВга бўлган муносабат аъло даражада. Шундай бўлса керак, илк танишувимизнинг ўзидаёқ, Зейтуллаев интервьюга рад жавобини бермади. Келишилган кун футболчи таҳририятимиз меҳмони бўлди.



ЁШЛИГИМ...

«Ёшлик давримда Ангренда футбол авжига чиққан эди. Ҳаттоки иккинчи лига мусобақалари қизиқарли курашларга бой бўларди. Отам 5-6 йил давомида иккинчи лига жамоасида мураббийлик қилган. Мен Александр Гейнрих ва Руфат Исроилов каби дўстларим билан машғулот ўтказардим. Тошкент вилояти жамоаларига қарши кўплаб ўйинларда қатнашиб тажрибамизни оширдик. 12 ёшимда кўрикдан ўтиш учун РОЗСКга келдим. 1998 йили мураббийимиз Баҳодир Тошмуҳамедов қўл остида Германияда ташкиллаштирилган йиғинда иштирок этдик. РОЗСКга кириш осон бўлмаган. Танловда Республикамизнинг энг сара истеъдод эгалари қатнашдилар. Германиядаги мусобақада жамоамиз шарафини Гейнрих ва Нестеров ҳимоя қилган эдилар. У ерда мамлакат ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга чиққанмиз. Шундан кейин мени Москвага, «Академика» клубига таклиф қилишди. У ердаги шароитлар мени тўлиқ қониқтирди ва жамоада қолдим. Аввалига мени РОЗСКдан қўйиб юборишни исташмади, аммо мен ўзим учун қарор қабул қилиб бўлган эдим. Москвада ҳаво совуқлиги боис, биз асосан хорижда машғулот ўтказиб, турнирларда қатнашар эдик. Айниқса Франциядаги мусобақаларда кучли рақиблар бўлар эди. Шундай турнирлар самараси ўлароқ «Бордо» кўригида бўлдим. Жамоада қолишим аниқ бўлиб улгурган бир пайтда, клуб «Академика» билан келиша олмади. Кўп ўтмай Игорь Корнеев тўп тепаётган «Фиорентина» клуби машғулотларида қатнашдим. «Фиорентина» сафида кичик турнирда қатнашдим ва «Ювентус» скаутларининг назарига тушдим. Мен билан Будянский ва Коваленко ҳам «Ювентус» кўригидан ўтишди. Бизнинг ҳаракатларимиз мураббийларга мақул келди ва уч футболчи 2001 йилнинг 1 июнидан эътиборан «Ювентус»нинг ёшлар жамоаси аъзосига айландик», - дейди Зейтуллаев.

- Авваллари РОЗСКга кириш жуда қийин эди. Танловда Республиканинг энг сара ёшлари қатнашар эдилар. Ҳозир эса деярли барча вилоятда футбол академиялари очиляпти. Шунинг учун РОЗСКдаги рақобат у қадар катта эмасдек, сизнинг даврингизни эсласак...

- Бугунги ҳолат ҳақида ахборотга эга эмасман. Аммо 15 йил аввалги вазиятни яхши эслайман. РОЗСКга ўқишга кириш биз ёшлар учун шараф эди. Ҳаммаси табиий ва ҳалол йўл билан амалга оширилар эди. Ҳақиқатдан ҳам кучли ва истеъдодли бўлган футболчиларгина якунда имтиҳондан муваффақиятли ўтар эдилар. Айниқса Сурхондарё ва Наманган вилоятидан келадиган футболчилар кучли эдилар.

- Дарахт кукунидан (опилка) иборат майдонни эсласангиз керак?
- Албатта (кулади). Кукунларни «Камаз»да олиб келишар эди. Биз футболчилар уни майдонга бир текисда ёйиб чиқар эдик. Ёмғирли ҳавода ундан чиқадиган ҳид кишига завқ бағишлар эди. РОЗСК ҳақида гапирсам, тартиб қоида кучли эди. Русийзабонлар ўзбек тилини, ўзбеклар эса рус тилини ўрганар эдилар. Мурбабийларимиз ҳам кучли мутахассис эдилар.

- Ўзингиздан катталарни машғулотларини кузатар эдингизми?

- Биздан катта ёшдаги жамоаларда Қайрат Ўтабоевни эслайман. 1982/83 йилларда таваллуд топган футболчиларнинг ўйинларини кузатар эдик. Ҳудди шундай, 1986/87 йиллардаги йигитлар бизнинг машғулотларимизга келишар эди.

- Сиз учта давлатнинг мактабини кўрдингиз. Ўзбекистон, Россия ва Италия. Дейлик, уч давлатнинг 12 ёшли футболчилари бир хилдаги шароитга эгалар. Моддий техника базасидан тортиб, то мураббийигача. Бизнинг истеъдодларимизни Италияда бўлгани каби тўғри тарбияласак, ўз Тоттиларимизга эга бўла оламизми?

- Мен бир неча маротаба ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг жаҳон чемпионатларидаги ўйинларини кўрдим. Доимо ўзимизникиларга ишонаман. Ўзбекистондаги болаларда истеъдод бўйича кўплаб давлатларникига солиштирганимда устунликни кўраман. Фақат техникани айтмайман, жисмоний тайёргарлик бўйича ҳам камчиликни кўрмаяпман. 16-17 ёшга қадар Ўзбекистон ўсмирлари Италия ва Англия билан бир хил даражадаги савияда бўладилар. Нима учун Германиянини мисол қилмаяпман, улар бироз устунликка эгалар. Чунки Германияда соат 9га келгин дейишдими, 1 дақиқага ҳам кечга қолмай боришади. Сенга яхши муносабатда бўлишларини истасанг, сен аввало атрофингдагиларга яхши муносабатда бўлгин. Бугунги кунда бизникилар Италияда кўрикдан муваффақиятли ўтишларига ишонаман. Аммо, у ерда ўйнаб кета олиш бошқа. Бунда кўплаб факторларни кўрсатишим мумкин. Ўзимдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, мен туғма футболчи эмасман. Мен билан ўқиган Гейнрих эса ҳақиқий истеъдод соҳиби. У билан бирга ўқидим, уни томирида футбол қони оқади. Бундай ўйинчилар, нафақат бизда, хорижда ҳам кам топилади. Менда истеъдод йўқми, демак мен асосий таркибга тушишим учун меҳнат қилишим керак. Агар меҳнатдан қочсам, мени оддий фуболчидан фарқим қолмайди.
Меҳнат орқасида юлдузлар орасида ўйнаганлар кўп. Мен сизга «Ювентус» ҳимоячиси Песотто ҳақида айтиб бераман. Бир сафар у жароҳат олиб биз билан шуғулланди. Агар бизга уни Песотто эканлигини айтишмаганида, биз уни ўша Италия терма жамоаси ҳимоячиси эканлигини билмаган бўлар эдик. Аммо у биздан кам бўлмаган меҳнатни қилди. Терма жамоага номзод футболчи сифатида ўринбосарлар билан машғулот ўтказишни ўзига эп кўрмаслиги мумкин эди, аммо бизнинг мураббийимизнинг айтганларини бажарарди.
Машғулотларимизга Бразилия ва Аргентинадан жуда кучли ўйинчилар келишар эди. Аммо легионер бўлиш учун яхши ўйинни ўзи кифоя эмас. Оилангизни соғинасиз, ватанни қўмсайсиз. Ҳаёлингиз чалғийди. Легионер бўлиш учун рухан тайёр бўлиш керак.



ХАТО

- Сўнгги йилларда Италияда катта трансферлар камайиб кетди.
- 20 йил аввал футболчиларга катта-катта суммалар сарф қилинар эди. Ҳозир бундай имкониятга Испаниянинг икки клуби ва Англия жамоалари эгалар. Бугун Италияда мамлакат терма жамоасининг асосий таркибида майдонга тушиб, 5-6та гол урмаган ёш ўйинчига катта суммани сарф қилишмайди. Мамлакат футболида катта инқирозни кузатяпмиз. Ҳозир Италияга келаётган футболчи камида 1 йил ўзини кўрсатиши керак. Погбани мисол келтиришим мумкин, аввалига у «Ювентус» ёшлари сафида жуда ҳам кичик бўлган суммага ўйнади, токи туринликлар уни тўлиқ асосий таркибга мос эканлигига амин бўлмаганликларига қадар.
Агар бизнинг футболчиларимиз ҳам Италияда ўйнашини истасак, клубимиз раҳбарлари уларнинг трансферидан келадиган пулдан воз кечишлари керак. Ёки «Фейнорд», «Андерлехт» каби клубларга бериб юбориш орқали, улардан кейинчалик Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун фойдаланишимиз лозим. Ҳозирданоқ ёш футболчиларнинг трансферидан пул ишласак, бу бино қурилишини томидан бошлагандек гап. Ҳаммага маълум, бинони қуриш учун, аввало пойдевор қўйиш керак.

- Яхши легионерни етиштиришимиз учун, яхши олий лигага эга бўлишимиз керак. Шунингдек, ёшлар турнирида ҳам савия бўлиши лозим. Аммо бугунги кунда асосий таркибга кира олмаётган футболчилар, ўринбосарлар сафида ёшларни ўрнини эгаллаб қўйишяпти.
- Йиллар ўтиб мен ҳам ёшлигимда қилган хатоларни англаб етдим. «Ювентус»даги йилларимни эсласам, навбат бўйича Анчелотти ва Липпи бизга устозлик қилди. Асосий таркибда Зидан, Тюрам, Трезеги ва Дель Пьеро каби футболчилар ҳаракат қилишар эди. 2 йил аввал уларнинг расмлари мени РОЗСКдаги хонамда осилиб турарди. Ёшлар таркибидаги мусобақалар ҳам кучли бўлар эди. Ўринбосарлар сафида ёшим улғайганидан кейин Б-Сериянинг бирон клубига бориб қўшилишим ёки Россияга қайтишим мумкин эди. Менинг хатоим шунда бўлдики, Россияга кетишни ният қилиб ярим йилни йўқотдим. Аслида бу ёшда футболчи учун қаерда бўлмасин, асосий таркибда майдонга тушиши керак. Кейин «Реджина» сафига келиб қўшилдим ва бор йўғи 2та ўйинда майдонга тушдим. Жароҳатлар ҳам панд бера бошлади. Жароҳатдан қутулиб А-Серияда яна асосий таркибга кириш бу жуда қийин иш. Кейин Б-Сериянинг «Кротоне» жамоасига ўтиб ўйнай бошладим ва футболчининг фаолиятида ўйин қанчалик муҳим роль ўйнашига яна бир бор амин бўлдим. 17-19 ёшда футболчи ҳафтасига камида иккита ўйинда майдонга тушиши керак.
Ислом Иномовни мисол қилиб келтиришим мумкин. Уни интернатдан кетказиб юборишади. Ангренда машғулот ўтказиб юрганида «Семурғ» назарига тушиб, олий лигада 30га яқин ўйинда майдонга тушди. У пайтлар олий лига жуда кучли бўлган. 17 ёшида катта футболда ўйин амалиётига эга бўлиб, аввал «Бухоро», кўп ўтмай «Пахтакор» аъзосига айланди.

- Демак, ёшлик пайтида ўйин амалиётига эга бўлган футболчи, кейинчалик катта футболда муваффақият қозона олади?
- «Аталанта» ёшларида тўлиқ ўйнаган футболчи бу жамоанинг асосий таркибида майдонга тушмаслиги мумкин, аммо у «Эмполи»дан ўрин олади. Ўз навбатида, яхши ёш футболчи дегани, бу кейинчалик асосий таркибда тушдинг дегани эмас. Мен ўз ёш тоифамдан келиб чиқиб машғулотларда яхши ҳаракат қилганлигим учун «Реджина»нинг 18талик таркибига туша бошладим. Ўйин қайдномасидан ўрин олган футболчи ўринбосарлар жамоасида иштирок эта олмас эди. Асосий таркибда эса майдонга тушмадим. Мисси Ролли эса асосий таркибга кира олмас эди ва ўринбосарлар сафида ҳаракат қилди. Кейинчалик катта ўйин амалиётига эга бўлганлиги учун бугунги кунда А-Серияда фаолият олиб боряпти.



- Агар бир сўз билан айтсангиз, Eвропада мураббий ким?

- Агар бир сўз билан ўзим ишлаган мураббийларимга таъриф берсам, Маццарри - руҳшунос. Липпи эса яхши дўст. Анчелотти - ўйинчи. Гаспиринини философ деб атаган бўлар эдим. Бу мураббийимиз ҳаётдан кўп мисоллар келтирар эди. Ҳар бир мураббийнинг ўз иш услуби бўлар эди. Маццарри асосий таркибнинг бешга яқин футболчиси чақириб суҳбатлашарди. Бир мавсумни чемпионатни «Реджина» 11 очко минус билан бошлаб, кучлилар сафида қолишни уддалаган. Бу мўжиза эди. Шу жиҳати билан ҳам Маццарри кучли мутахассис.

Давоми бор...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика