

“Биз Месси ва Суарес ҳақида кўп гапирамиз. Илгари Неймар кўп тилга олинарди. Аммо мен учун Серхио Бускетс “Барселона” учун энг муҳим футболчи ҳисобланади. Биз Хави ва Иньсета даврини кўп эслаймиз, аммо ўша пайтда ҳам уларни ортида “қора” ишларни бажарадиган Бускетс бор эди. У дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. У мендан фарқли равишда ҳар доим ўз позициясини тўғри танлайди. Бу ўйинда жудаям муҳим ҳолат”, дея Казимеронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.



