UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38"Антверпен" — "Мехелен". Таркиблар маълум  0 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  0 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  3 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  12 10:20"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи  1 09:48Флик "Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйинига муносабат билдирди  11

Каземиро Гладбахда дурангни олиб берди. Лекин унинг ўйинидаги пасайиш "Реал" натижаларига таъсир ўтказмоқда Янгиликлар

Каземиро Гладбахда дурангни олиб берди. Лекин унинг ўйинидаги пасайиш "Реал" натижаларига таъсир ўтказмоқда

"Шахтер" билан ўйин сенсация бўлган бўлса, "Боруссия" билан ўйиндаги натижа – катта қийинчилик билан қўлга киритилди.

Ўйин сўнггида Каземиронинг икки вазиятдаги самарали ҳаракатлари "Реал"ни ЕЧЛ гуруҳ босқичида қаторасига иккинчи мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Индивидуал тайёргарлик ва тактик маҳорат бобида "Шахтер" ва "Гладбах"бошқа-бошқа даража вакиллари саналади, аммо ушбу икки омадсизликнинг сабаби бўлган умумий бир деталь бордек.

Ҳайратланарли, лекин ҳозирги ҳолатдаги Каземиронинг ўйини "Реал" учун катта муаммо бўлмоқда. Ушбу мавсум Бразилия терма жамоаси вакили ишончли ўйин кўрсатолмаяпти ва аввалгидек катта ҳажмдаги ишни бажара олмаяпти.

Каземиро таянч зонасида жуда катта ҳудудни "ёпишига" ва Серхио Рамос (кўпроқ), ёки Рафаэль Варан (камроқ) олдинга чиққанда марказий ҳимоядаги бўшлиқни тўлдиришига ўрганиб қолгандик. 

Бир сўз билан айтганда Каземиро вазиятни аввалгидек ўқишда оқсамоқда ва ҳаммамиз ўрганиб қолган классик вариантини баъзи эпизодлардагина эслатмоқда. Тўп учун ташланишлар ва рақиб йўлини тўсатдан тўсиб чиқишлар, ҳудди "таом тўла тарелкага ташлангандек" интилишлар камайиб кетгандек. 

Бугунги кунда Каземиро ўзининг идеал ҳолатидан анча узоқда. Ҳамда бу ҳимоядаги ўйинини тартибга солишда қийинчиликларга дуч келаётган ва карантиндан кейинги ҳолатига қайта олмаётган "Реал" учун жиддий муаммолардан бири.  

Каземиро айни кунга келиб ўзининг ажойиб спорт формасида эмаслиги кундек равшан. Бунга интенсив графикдан бошлаб, зарур ротация йўқлигигача (Вальверде – саккизлик, Бланко – ҳали жуда ёш) кўплаб сабаблар бўлиши мумкин.

Каземирога боғлиқлик билан анча қийин бошланган мавсум стартидан курашиш – Зидан учун ҳам жиддий чақирув. Аммо француз бразилиялик шогирдини ўйинга туширишда давом этмоқда. Балки бунга Каземиро йўқлигида вазият унданда ёмон бўлаётгани сабабдир. 

Жамоа бу борада аниқ режага эга ва агарда пандемия билан боғлиқ вазият юз бермаганида, катта эҳтимол билан Эдуарду Камавинга ёздаёқ Мадридга кўчиб ўтарди. 

Зидан ва штаби ушбу вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топа олмаса, авваллари таянч зонасидаги ҳаракатлари билан ҳимояни бошқариб турган Каземиронинг жисмоний тайёргарлигидаги муаммолар "Реал"га қимматга тушишда давом этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика