Каземиро "Барселона"да энг муҳим футболчи ким эканлигини айтди

Mirjalol Normatov
28 дек 2019, 19:57
"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро "Барселона"даги муҳим футболчи ҳақида гапирди.

"Барча мухлислар Месси, Суарес, олдинлари Неймар ҳақида гапиришарди. Бироқ мен учун "Барселона"нинг энг муҳим футболчиси - Бускетс.

Хави ва Иньеста ҳақида ҳамма гапираётганда ҳам у доимо қора ишларни бажариб юрарди. Бускетс - дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири.

Балки у ва менинг натижаларимиз бир-бирига тўғри келмас, бироқ у доимо ўз позициясини тўғри танлайди ва жамоага катта ёрдам беради", - деди Каземиро.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal