Кайседонинг "Ливерпуль"да ўйнагиси йўқ

Mirjalol Normatov
11 авг 2023, 19:50
"Брайтон" футболчиси Мойсес Кайседо "Ливерпуль"га ўтишни истамаяпти.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, футболчи ўз қарорини "Ливерпуль"га айтган ва "Челси"га ўтиш истаги юқорироқлигини билдирган.

Олдинроқ тарқалган хабарларга қараганда, Кайседо май ойидаёқ "Челси"га розилик бериб қўйган. Шу сабабли "Челси" "Брайтон" билан келишиш учун яна бир таклиф жўнатмоқчи.

Яқиндагина "Ливерпуль"нинг Кайседо билан рекорд сумма 110 млн еврога келишиб қўйгани борасида маълумотлар тарқаганди. Аммо ҳозир футболчининг Мерсисайд томон сафар қилиши эҳтимоли паст баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano