UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   1 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  0 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  3 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  3 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  1 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2

Кахи Махарадзе: "Пахтакор" ҳамиша қалбимда, юрагимда қолади" Янгиликлар

Кахи Махарадзе: "Пахтакор" ҳамиша қалбимда, юрагимда қолади"

"Пахтакор"дан "Локомотив"га қайтган грузиялик легионер Кахи Махарадзенинг фикрлари билан қизиқдик.


- Узоқ танаффусдан сўнг яна "Локо"га қайтдингиз...

- "Локомотив" юксак мақсадларни ўз олдига қўядиган кучли жамоа. Бу ерга янги мақсад ва ниятлар билан келдим. "Темирйўлчилар" сафига ўтганимдан жуда хурсандман. Бу жамоада кучли, маҳоратли футболчилар, ижрочилар йиғилишган. Мен "Локо"га кўзланган мақсадларга етишиши учун ёрдам беришга келдим. Мен учун "Локо"га ўтиш қизиқарли туюлди.

- Сизни "Локомотив"га ўтишингизга нима тўртки бўлди?

- Айнан нимадир тўртки бўлиб бу ерга ўтдим дея олмайман. "Пахтакор" жамоаси учун берадиган нарсамни бериб бўлдим деб ўйлайман. "Шерлар" сафида кўплаб ютуқларни қўлга киритдим. "Пахтакор" билан уч марта Ўзбекистон чемпионлиги ва Ўзбекистон кубогини ютишга улгурдим. Бу ердаги миссиям ниҳоясига етди деб ўйлайман. "Пахтакор" жамоаси ҳамиша қалбимда, юрагимда қолади. "Пахтакор" - бу "Пахтакор". У ерда мен жуда кўплаб ажойиб дамлар, унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдим. Бунинг учун клубдаги барчага катта раҳмат айтаман ва миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор" мухлисларига эса алоҳида ташаккур! Уларга ҳам катта раҳмат айтаман. "Пахтакор" бу халқ жамоаси. Бу клубни барча бирдек севади, ҳурмат қилади. Бу жамоани унутишнинг ҳеч ҳам иложи йўқ.

- "Локомотив" учинчи йилдирки чемпионликни мақсад қилиб курашиб келмоқда. Лекин бу жамоа ҳали ҳам ўз мақсадига эриша олганича йўқ. Кахи Махарадзе жамоанинг ушбу муаммосини ечими бўла оладими?

- Мен келиб жамоани тезда чемпион қиламан дея олмайман. Қўлимдан келганича "Локомотив"нинг муваффақияти учун ёрдам бераман ва жамоага фойдам тегиши учун жонимни бераман. Ўйлайманки, биз жамоа билан ўз олдимизга қўйилган вазифаларни аъло даражада уддалаймиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика